• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 сентября 18:04

Тошкентда катта синф ўқувчилари 3-синф болага номаълум жисм юттирди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги мактаблардан бирида 3-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари томонидан таҳдид қилингани ва унга куч ишлатиб, номаълум жисм юттирилгани айтилди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

497
0
uznews.uz

Маълум қилинишича, воқеа 2 сентябрь куни содир бўлган. Вояга етмаган Т.М.га юқори синф ўқувчилари таҳдид қилган. Бола қаршилик кўрсатганига қарамай, унга куч билан номаълум жисм оғзига солинган. Натижада бола ушбу жисмни ютиб юборган.

5 сентябрь куни боланинг соғлиғи ёмонлашиб, қорин қисмида кучли оғриқ пайдо бўлган. У шифохонага ётқизилган. Шифокорлар текширувида ички органлар қисмида номаълум ёт жисм борлиги аниқланиб, у шошилинч операция орқали олиб ташланган.

Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани, унга зарур тиббий муолажалар кўрсатилаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда таълим муассасасида болалар хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳолатни ўрганишда давом этишини билдирди

 

497
0

Комментарии