• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 3 сентября 09:36

Россиялик сайёҳлар кузда Ўзбекистонга авиачипталарни оммавий харид қилмоқда

Россиялик туристлар 2026 йил кузи учун авиачипта ва меҳмонхоналарни брон қилишда Ўзбекистонга қизиқишини кескин оширган.

359
0
uznews.uz

«Туту» саёҳат сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистон кузги мавсумда авиачипта бронлари улуши ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Мамлакат улуши 5,2 фоиз пунктга ошган.  

Иккинчи ўринни Туркия эгаллаган. Кейинги ўринларда Озарбайжон, Арманистон ва Грузия қайд этилган. Шу билан бирга, Беларус ва Қозоғистонга авиачипта брон қилиш улуши камайган.

Меҳмонхоналар бўйича тўловлар сонининг энг катта ўсиши Хитойда кузатилган — 4,2 фоиз пункт. Ўзбекистон эса 3,2 фоиз пункт ўсиш билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Шунга қарамай, меҳмонхона бронлари сони бўйича Беларус, Абхазия ва Туркия 2025 йилдагидек етакчиликни сақлаб қолган.

359
0

Комментарии