• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 сентября 09:06

Тошкентда автомобиллар оқими 30 фоизга ошди, тирбандлик 6 баллда сақланди

Янги ўқув йилининг биринчи куни пойтахтда автомобиллар сони 30 фоизга кўпайганига қарамай, умумий тирбандлик даражаси 6 баллдан ошмади.

591
0
uznews.uz

2 сентябрь куни Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24 августдаги одатий иш кунига нисбатан 30 фоиз юқори бўлган. Юклама ошишига қарамасдан, айрим кўчаларда тезлик пасайгани билан кескин тирбандликлар юзага келишининг олди олинган. 

Бунинг учун транспорт оқими доимий мониторинг қилинган, тирбандликлар таҳлил этилган ва заруратга қараб светофор фазалари тезкор равишда ўзгартирилган.

Шаҳар транспорт ҳаракатини марказлашган тарзда кузатиш ва бошқариш мақсадида ЙҲТЭМ ҳузурида Вазиятлар маркази ишга туширилган. Унга пойтахтдаги муҳим тартибга солинадиган чорраҳалар уланган бўлиб, мутахассислар йўлдаги вазият, светофорлар ишлаши, автомобиллар навбати ва жамоат транспорти ҳаракатини реал вақт режимида кузатиб боради.

Тирбандлик юзага келганда яшил чироқ вақти узайтирилиши, светофор фазалари қайта созланиши ёки қўшни чорраҳалар билан мувофиқлаштирилиши мумкин.

Агар тирбандлик ЙТҲ, бузилиб қолган автомобиль, йўлнинг ёпилиши ёки таъмирлаш ишлари сабабли юзага келса, тегишли хизматлар жалб қилиниб, ҳаракатни тиклаш чоралари кўрилади.

Қайд этилишича, 2 сентябрь куни автомобиллар оқими 30 фоизга ошганига қарамай, тирбандлик 6 балл даражасида сақланган.

591
0

Комментарии