• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 11:17

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради

Жиззах вилояти Зафаробод туманида юк машинаси ва ҳоким бошқарувидаги хизмат автомобили тўқнашди. Автомобилда туман ҳокими ва унинг вояга етмаган ўғли бўлган.

537
0
uznews.uz

Йўл-транспорт ҳодисаси 30 август куни соат 07:45 атрофида Зафаробод тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 25В-037 автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «MAZ» русумли юк автомобили ҳайдовчиси Б. Мўминов чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Зафаробод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги «KIA Seltos» русумли хизмат автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетган.

Тўқнашув оқибатида ҳоким Ғ. Эшпўлатов ва автомобиль салонида бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан 30 август куни Зафаробод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

537
0

Комментарии