• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 10:09

Андижондаги "Ғамхўрлик" маркази ходимлари ногирон болаларга зўравонлик қилишди

Марказнинг 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшираси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

278
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказида тарбияланувчиларга нисбатан жисмоний зўравонлик акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида видеоларда акс этган 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.

Шунингдек, тарбиячиларнинг иш фаолияти устидан етарлича назорат ўрнатмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Марказдаги болалар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари жалб этилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди. Болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари атрофига эса қўшимча кузатув камералари ўрнатилди.

278
0

Комментарии