• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 августа 18:41

Тадбиркорларга биринчи қоидабузарлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш берилади

2027 йил 1 январдан тадбиркорларга молиявий жарималар қўллашда «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси жорий этилади.

287
0
AuditVarn

Фармондаги янги тартибга кўра, биринчи марта қоидабузарлик содир этган ва фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғи ёки бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга жарима солинмайди. Камчиликларни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

Шунингдек, 2027 йилдан 2028 йил охирига қадар ўрта ва йирик тадбиркорлар учун ташаббусли аудит ўтказиш механизми жорий этилади. Аудит ўтказилган давр учун солиқ аудити ўтказилмайди.

Аниқланган хато ва камчиликлар 30 кун ичида бартараф этилса, тадбиркорга молиявий жарима қўлланмайди. Эксперимент доирасида аудит ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар реестри Солиқ қўмитаси томонидан юритилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларида бир йил давомида ўтказиладиган такрорий текширувлар, камерал солиқ текширувидан ташқари, фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

287
0

Комментарии