• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 августа 19:59

Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлади.

342
0
prezident.uz

Ташриф доирасида Тошкентда олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

Кун тартибидан икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.

Музокаралар якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар ишга туширилиши кутилмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва бошқа қўшма тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.

342
0

Комментарии