• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 августа 14:18

Бухородаги 50 йиллик боғча тубдан қайта таъмирланди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг топшириқларига асосан реконструкция қилинган Бухоро туманидаги 21-сонли боғча замонавий, тўлиқ энергиятежамкор ижтимоий объект намунасига айланди.

774
0
t.me/SShMirziyoyeva

Шу йил май ойида мазкур муассасага ташриф буюрган Саида Мирзиёева мавжуд аҳволни шахсан ўрганган ва 1977 йилда қурилган боғчани замонавий талаблар асосида тўлиқ янгилаш бўйича аниқ топшириқлар берган эди.       

t.me/SShMirziyoyeva

Қайта таъмирланган муассасада болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва энергияни тежашнинг энг илғор технологиялари қўлланилди. Бинонинг иссиқлик ва совуқликни сақлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ташқи деворлар тўлиқ базальт изоляцияси билан қопланди.

Бундан ташқари, боғчанинг электр таъминотини таъминлаш учун 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилмоқда. Ушбу инновацион тизим йилига 55–65 минг кВт-соат тоза "яшил" электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. 100 нафар янги ўрин яратилиши эвазига ҳудуддаги барча болалар сифатли мактабгача таълим билан таъминланди.

t.me/SShMirziyoyeva
774
0

Комментарии