• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 августа 11:52

«Ўзбекфильм»нинг қарийб 23 миллион евро миқдорида кредити бор

Кинематография агентлиги раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм»нинг млрдлаб катта миқдордаги қарзлари борлигини, солиқдан ҳам 1 млрддан ортиқ қарздорлигини, шунингдек, киностудия балансидаги 12 та автомашина аукционга қўйилиш хавфи борлигини маълум қилди.

693
0
"O'zbekfilm" kinokonserni

Агентлик раҳбари тизимда молиявий муаммолар жуда кўп эканлигини ўз каналида маълум қилди.

«Бугун «Ўзбекфильм»нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти борлигини билармидингиз? Студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган», — дейди Жаҳонгир Аҳмедов.

Аммо ҳали ҳаммаси эмас. «Ўзбекфильм»нинг солиқлардан ҳам қарийб 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги сабабли, киностудия балансидаги 12 та автомашина 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам йирик қарздорликлар шаклланган.

t.me/JakhongirAkhmedov

«Киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини сақлаб туролмайди. Яъни у амалда давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган. Бизнес модели йўқ. Бозор механизмига тўлиқ ўтилмаган», — дея қўшимча қилди агентлик раҳбари.

Жаҳонгир Аҳмедов яна бу рақамлар ортида бир асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг обрўси ва тақдири турганини, «Ўзбекфильм» — оддий киностудия эмас. У — ўзбек киноси тарихи ва энди у ўзбек киноси келажагининг ҳам таянчи бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

693
0

Комментарии