• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 августа 09:36

Тошкентда ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилишлар ҳақида аҳолидан тезкор маълумот қабул қилиш учун махсус Telegram-ботни ишга туширди.

617
0
uznews.uz

Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида “Ноқонуний қурилиш” махсус Telegram-ботини ишга туширди.

Эндиликда пойтахт аҳолиси ноқонуний қурилишлар ҳақида @noqonuniy_qurilish_bot орқали тезкор хабар бериши мумкин.

Хусусан, кўп қаватли уйлар атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ва бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектига дуч келган фуқаролар бу ҳақда бот орқали маълумот юборишлари сўралмоқда.

Бош прокуратура фуқароларни ўз уйи ва маҳалласидаги ҳолатларга бефарқ бўлмасликка ҳамда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди.

617
0

Комментарии