• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 августа 13:07

Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди қарийб 1,75 минг гектарга кенгайтирилади

Гулистон шаҳри таркибига Гулистон ва Боёвут туманларининг 1,1 минг гектардан ортиқ ер майдони, Ширин шаҳри таркибига эса Боёвут туманининг қарийб 639 гектар ери қўшилиши режалаштирилмоқда.

327
0
Яндекс

Сешанба куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Сирдарё вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси қабул қилинди. 

Унга кўра, Гулистон шаҳри таркибига Гулистон туманининг 527,23 гектар ва Боёвут туманининг 582 гектар ер майдони, Ширин шаҳри таркибига эса Боёвут туманининг 638,77 гектар ери ўтказилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, Гулистон ва Ширин вилоятда аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ҳисобланади. Шаҳарлар ҳудудининг кенгайтирилиши аҳоли зичлигини камайтириш, транспорт алоқаларини яхшилаш, йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллий ҳамда хорижий инвестициялар оқимини ошириш имконини беради.

Шунингдек, янги саноат зоналари ва технопарклар, юқори технологияли корхоналар ташкил этиш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ўн минглаб янги иш ўринлари яратиш учун шароит пайдо бўлади. Бу эса аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Чегараларни ўзгартириш масаласи маҳаллалар фуқаролар йиғинлари, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек, Сирдарё вилояти Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинган. Уларда ҳудудлар чегараларининг хариталари ва чегара чизиғи тавсифи маъқулланган.

327
0

Комментарии