18 августдан 2026/2027 ўқув йилида олий таълим муассасаларига 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериши мумкин.
Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш белгиланган тартиб ва мавжуд ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Амалдаги тартибга кўра, аввало имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг қолган ўринлар умумий рўйхатдаги талабалар ўртасида навбат асосида тақсимланади.
Бунда 1-босқич талабалари учун ётоқхоналардаги мавжуд ўринларнинг 55–65 фоизигача ажратилиши белгиланган.
Комментарии