• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 августа 20:02

Президент Урганчда $11 млнлик сут маҳсулотлари корхонаси фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев душанба куни Урганч туманидаги «Тилло домор» корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуасида сутни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

281
0
prezident.uz

Корхонанинг умумий қиймати 11 млн доллар бўлиб, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконини беради. Корхона Болгариядан келтирилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Бу ерда ҳар куни 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари, жумладан пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог, қатиқ ва кефир ишлаб чиқарилади.

Хомашё ҳар куни 100 дан ортиқ фермер хўжалиги ва аҳолидан харид қилинади. Бу чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли учун барқарор маҳсулот сотиш бозорини яратишга хизмат қилмоқда.

Корхонада 120 та иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудига қуввати 100 киловатт бўлган қуёш панеллари ҳам ўрнатилган.

Келгусида яна 100 та иш ўрни яратиш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш режалаштирилган.

Президент маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, корхоналарни ресурслар билан барқарор таъминлаш ҳамда маҳсулот тури ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

281
0

Комментарии