• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 августа 10:24

Абитуриентлар 24 августгача апелляция беришлари мумкин

Аризани 15–24 август кунлари my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали топшириш мумкин. Апелляцияларни кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.

330
0
uznews.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини 15 августдан 24 августга қадар онлайн тарзда беришлари мумкин. 

Аризалар my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали қабул қилинади. Апелляция бериш учун абитуриент тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига ёки хабарномада кўрсатилган манзилга келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2026 йил 19 августдан бошланади.

330
0

Комментарии