• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 14 августа 15:31

Ўзбекистон банклари ярим йил ичида аҳолидан 12,3 млрд доллар сотиб олди

Шу билан бирга, банклар аҳолига 6,8 миллиард доллар сотди - бу сотиб олинганидан деярли икки баравар кам.

455
0
uznews.uz

Марказий банк 2026 йилнинг биринчи ярми учун "Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари" таҳлилий шарҳини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, биринчи ярим йилликда умумий валюта айланмаси 31 фоизга ошиб, 19,1 миллиард долларни ташкил этди.

Банклар аҳолидан $12,3 млрд сотиб олди ва $6,8 млрд сотди. Натижада аҳоли томонидан банкларга сотилган валюта ҳажми сотиб олинганидан $5,5 млрдга ошган.

Жисмоний шахслар томонидан соф валюта таклифи улуши 26 фоиздан 29 фоизга ошди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, масофавий хизматлар ва кечаю кундуз ишлайдиган валюта банкоматлари орқали операциялар ҳажмининг ўсиши рақамли банк хизматларидан фойдаланиш имконияти ошганидан далолат беради.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 13 фоизга ошиб, 9,3 миллиард долларни ташкил этди.

Қайд этилишича, меҳнат мигрантлари ишлаётган мамлакатларда ишчи кучига юқори талаб ва иш ҳақи даражасининг сақланиб қолиши, шунингдек, миллий валюталарнинг умумий мустаҳкамланиши ўсишга ёрдам берди.

P2P пул ўтказмалари ҳажми 4,8 миллиард долларга етиб, йиллик нисбатда 32 фоизга ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан хорижга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 1,3 миллиард долларни (+8%) ташкил этди.

455
0

Комментарии