• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 августа 23:41

Суперлига: Водий дербисида “Нефтчи” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

"Андижон" ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасидан 3 та тўп ўтказиб юборди.

342
0
uznews.uz

Бугун, 13 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири — "Андижон" ва "Нефтчи" ўртасидаги Водий дербиси бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда киритилган голларга Алишер Одилов, Стипе Перица ва жамоага яқинда қўшилган Коффи Коуао муаллифлик қилишди.

Учрашувда “Андижон” ўз майдонида ҳаракат қилганига қарамай, “Нефтчи”нинг босими ва ҳужумдаги самарадорлиги устун келди. Айниқса, меҳмонлар ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, рақибга аниқ вазиятлар яратиш имконини камайтирди. “Нефтчи” эса ўз имкониятларидан унумли фойдаланди.

“Нефтчи” бугунги баҳсда нафақат ҳисоб, балки ўйин сифати бўйича ҳам устун бўлди. “Андижон” эса ҳужумдаги муаммоларини бартараф этмаса, юқори ўринлар учун курашда қийинчиликка дуч келиши мумкин.

342
0

Комментарии