• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 августа 18:22

Сурхондарёда ҳайдовчининг қариндошлари ЙПХ ходимларига ҳужум қилди - видео

ЙПХ ходимлари ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилишган, бироқ унинг қариндошлари фаол қаршилик кўрсатган.

527
0
Видеодан кадр

Сурхондарёда ЙПХ ходимларига хизмат вазифасини бажараётган вақтида тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 9 август куни Ангор туманида Damas автомашинасини бошқариб кетаётган 39 ёшли Т.У. йўл-патруль хизмати ходимларини кўриб, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартирган.

Ходимлар автомобилни ҳайдовчининг "Илғор" маҳалласидаги уйига кузатиб боришган. Ҳайдовчи машинадан тушгач, қочиб қолишга уринди. Ходимлар уни тўхтатиб, спиртли ичимлик ҳидини сезиб, тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишган.

Воқеа жойига етиб келган ҳайдовчининг укалари, турмуш ўртоғи ва қўшниси хизмат вазифасини бажараётган ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (ҳкимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ташкил этилади.

527
0

Комментарии