• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 августа 12:22

Қариндошни рўйхатга қўйишда “квадрат метр” талаби бекор қилиниши мумкин

Яқин қариндошларни бир манзилга рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилиши бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

696
0
СИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. 

Қонун лойиҳасига кўра, оила аъзолари ва яқин қариндошларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Яъни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, бува-буви ва набиралар, ака-ука ҳамда опа-сингиллар бир-бирининг уй-жойига рўйхатдан ўтаётганда, хонадон майдони белгиланган меъёрдан кам бўлса ҳам, бу ҳолат рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, талабалар турар жойларида яшаётган талабалар учун ҳам алоҳида ҳуқуқий механизм жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, талабаларни рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қўлланилмайди.

Бу ўзгартишлар оила аъзолари ва яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказишни енгиллаштириши, шунингдек, талабаларни ётоқхоналарда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиши кутилмоқда.

696
0

Комментарии