• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 августа 19:04

Хивадаги қовун сайли Гиннес рекордлар китобига кирди

Дунёдаги энг кўламли қовун татиб кўриш бўйича рекорд Гиннес рекордлар китоби вакиллари томонидан расман қайд этилди.

315
0
gov.uz/ru/uzbektourism

Хива шаҳрида ўтказилган «Қовун сайли — 2026» халқаро фестивали доирасида бир вақтнинг ўзида 259 киши қовун татиб кўрган. Ушбу натижа Гиннес рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг кўламли қовун татиб кўриш тадбири сифатида расман қайд этилди.

Рекорд 9 август куни ўрнатилган бўлиб, иштирокчиларга қовуннинг 10 дан ортиқ нави тақдим этилган. Рекорд ўрнатилиши жараёнини Гиннес рекордлар китобининг Туркия ва Марказий Осиё бўйича расмий ҳаками Шейда Субаши Гемижи кузатиб борган.

«Қовун сайли» фестивали 7–9 август кунлари Хивадаги «Ичан-Қалъа» тарихий мажмуаси ва Arda Khiva сайёҳлик марказида бўлиб ўтди.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, уч кун давомида фестивалга 186 минг киши ташриф буюрган. Уларнинг 150 минг нафари маҳаллий аҳоли, 36 минг нафари эса хорижий сайёҳлар бўлган.

Фестиваль давомида Хоразм вилояти туманлари, фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар қовуннинг ўнлаб навлари, ҳудудий маҳсулотлар ҳамда соҳадаги замонавий технология ва ютуқларни намойиш этган.

Фестиваль якунида иштирокчилар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланган. Учинчи ўринни Урганч давлат университети, UzAuto’нинг Хоразм филиали ва Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси бўлишиб олган. Иккинчи ўрин Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасига, биринчи ўрин Янгиариқ тумани ҳокимлигига берилган.

Бош соврин эса Хива шаҳри ҳокимлигига насиб этган.

315
0

Комментарии