Маълум қилинишича, ҳисобот даврида Марказий банкка ҳамда бошқа давлат органлари орқали жами 11 331 та мурожаат келиб тушган. Шу асосда ҳар бир банкнинг мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши ҳисобланиб, энг юқори кўрсаткичга эга 10 та банк рўйхати шакллантирилди.
Энг юқори индекс Avo Bankда қайд этилди — 4,42. Кейинги ўринларда:
- Business Development Bank — 2,78;
- Mikrokreditbank — 2,69;
- TBC Bank — 2,63.
Шунингдек, рўйхатдан қуйидаги банклар ҳам ўрин олди:
- Anor Bank — 1,84;
- Invest Finance Bank — 1,46;
- Turonbank — 1,46;
- Asakabank — 1,28;
- Ipoteka Bank — 1,09;
- Kapitalbank — 1,07.
Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур индекс банкка келиб тушган мурожаатлар улушининг унинг умумий мижозлар базасидаги улушига нисбати асосида ҳисобланади. Бу кўрсаткич банк мижозлари сонига нисбатан мурожаатлар даражасини баҳолаш имконини беради.
Шу билан бирга, регулятор ушбу индекс банкларнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигига баҳо эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, чорак давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар ҳисоб-китобга киритилмаган.
Таҳлил якунига кўра, Марказий банк тижорат банкларига мурожаатлар сабабларини чуқурроқ ўрганиш, уларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш ҳамда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришни тавсия қилди.
Комментарии