Ўзбекистон Миграция агентлиги ва АҚШнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижлик ишчиларни жалб қилишга ихтисослашган йирик рекрутинг компанияларидан бири ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Битимга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини АҚШда H-2A визаси дастури доирасида мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш йўлга қўйилади.
Лойиҳа доирасида:
- америкалик иш берувчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;
- инглиз тили ва касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади;
- номзодларнинг амалий кўникмалари баҳоланиб, қўшма сертификатлаш тизими жорий этилади;
- ишчиларни танлаш ва хорижга юборишнинг шаффоф механизми йўлга қўйилади.
Миграция агентлиги номзодларни саралаш, уларни АҚШ меҳнат қонунчилиги ва меҳнат шароитлари бўйича тайёрлаш, шунингдек, меҳнат шартномаси тугагач, фуқароларнинг ўз вақтида Ўзбекистонга қайтишини назорат қилиш учун масъул бўлади.
Дастурда иштирок этиш учун америкалик иш берувчилар талаблари ҳамда рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақидаги маълумотлар Xorijda ish Telegram канали орқали эълон қилиб борилади.
Комментарии