• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 10:10

Тошкентда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди — видео

31 ёшли эркак 26 ёшли аёлдан 3 минг доллар талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда ушланди.

315
0
Видеодан кадр

1999 йилда туғилган аёл ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, 1995 йилда туғилган шахс турли мазмундаги шахсий ва беҳаё фотосуратларини тарқатмаслик ҳамда уларни оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилмаслик эвазига ундан қарийб 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб келган. 

Мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жабрланувчидан талаб қилган 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

315
0

Комментарии