• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 августа 16:24

Тошкентда дарё ўзанидан қум-шағални ноқонуний қазиб олган ширкат масъуллари ушланди

Тошкент шаҳрида «B.I.» МЧЖ масъуллари Чирчиқ дарёси ўзанидан рухсатномасиз қум-шағал аралашмасини қазиб олганликда гумон қилиниб ушланди.

309
0
Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, ширкат масъуллари махсус техникалар ёрдамида ҳеч қандай рухсатнома олмасдан дарё ўзанидан 101,2 минг куб метр норуда фойдали қазилмалар тоифасига кирувчи қум-шағал аралашмасини қазиб олган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ҳаракатлар оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига 1,9 трлн сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) ҳамда 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилот мансабдор шахсларининг ваколатларини суиистеъмол қилиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

309
0

Комментарии