• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 августа 13:34

Фарғонада иссиқлик таъминоти корхонаси 12,9 млрд сўмлик субсидияни ноқонуний олганликда гумонланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Фарғона вилоятидаги «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети маблағларини ноқонуний олиш ҳолати аниқланди.

280
0
uznews.uz

Тергов маълумотларига кўра, корхона масъуллари вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига аҳолига етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳажми бўйича сохта маълумотлар тақдим этган.

Аниқланишича, 2024–2025 йиллар ҳамда 2026 йилнинг январь–май ойларида истеъмолчиларга амалда 85,7 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган бўлса-да, ҳисобот ҳужжатларида бу кўрсаткич 212,3 минг Гкал деб кўрсатилган.

Натижада сохта маълумотлар асосида давлат бюджетидан қўшимча 12,9 млрд сўм субсидия асоссиз ажратилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу давлатга айниқса кўп миқдорда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

280
0

Комментарии