• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 августа 13:00

"Менинг маошим 4 миллион евро эмас" — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг йиллик маоши 4 млн евро экани ҳақидаги хабарларни рад этди. У терма жамоа ичида маълумотларни ташқарига сиздириб, нотўғри ахборотлар тарқалишига сабаб бўлаётган шахс борлигини айтди.

667
0
УФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг йиллик маоши 4 миллион евро экани ҳақида тарқалган маълумотларни рад этди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбири мураббий иштирокидаги матбуот анжуманидан. 

Каннаваронинг таъкидлашича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган келишувга кўра, у ўзи билан бирга жалб қилган мутахассисларнинг ҳақини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумчилар билан ишловчи мураббий Роландо Бьянки терма жамоада бепул фаолият юритмоқда. Шунингдек, физиотерапевт Симоне Сиджильо «Палермо» клубидаги ишини тарк этиб, аввалги маошининг атиги 20 фоизига ишлашга рози бўлган.

Каннаваронинг айтишича, сўнгги вақтларда у ҳақида кўплаб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилган. У буни хорижлик мураббий экани билан боғлаши мумкинлигини айтди ва терма жамоа ичида маълумотларни ташқарига етказаётган шахс борлигига ишора қилди.

667
0

Комментарии