• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 сентября 2020

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи босиб кетган ЙПХ ходими вафот этди

30 ёшли ЙПХ инспектори ҳодиса содир бўлган куни касалхонага ётқизилган, кейинчалик эса олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

1330
0
ИИВ ЙҲХББ

Аввалроқ 1 сентябрь куни соат 19:00да 2-батальон ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида текширув учун Captiva русумли автомобилни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Катта сержант текширувдан сўнг ҳужжатларни ҳайдовчига қайтариб, транспорт воситасини айланиб ўтиб йўл чети томон юрган.

Шу вақтда 19 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Т.М. Миробод кўчасидан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган Captiva автомобилига тўқнашгач, инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

У 1 сентябрдан реанимацияда бўлган. Лекин, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, инспектор вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун прокуратурага йўналтирилган. Тергов олди текширув ишлари олиб борилмоқда.

1330
0