• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 августа 20:48

Тошкентда 22 ёшли йигит бувиси тенги аёлга тежоғлик қилганликда гумонланмоқда

Ҳодиса Яшнобод туманида содир бўлган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

525
0
Пойтахт ИИББ

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг кекса аёлга нисбатан ножўя ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат тахминан 05:30 да Яшнобод тумани «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Маълум қилинишича, у воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик), 187-моддаси (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) белгилари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.

525
0

Комментарии