• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 4 сентября 2020

Самарқанд: “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” мансабдорлари 1 млрд 258,3 млн сўмни ўзлаштирган

Улар шунингдек, 232,4 миллион сўмни янги қурилган кўп қаватли уйдан 3 хона хонадонни сотиб олиш учун сарфлашган. Яъни, жиноий фаолиятдан олган даромадларини легаллаштирган.

925
0
ЎзА

Самарқанддаги “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” мансабдорлари 1 миллиард 258,3 миллион сўмни ўзлаштирган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноят иши очилган.

Жиноятни очишда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХ вилоят бошқармалари ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат корхонаси мансабдор шахслари 2017-2019 йиллар давомида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, корхонанинг 74,6 миллион сўм маблағларини хизмат сафари учун асоссиз чиқим қилишган.

Бундан ташқари, ходимларнинг иш ҳақига асоссиз равишда 235,8 миллион сўм қўшиб ёзишган ҳамда банкдан иш ҳақи учун олинган 112,3 миллион сўмни ходимларга тарқатишмаган.

Шунингдек, корхона мансабдорлари корхонада ишламаган фуқароларнинг контракт тўлови ва бошқа харажатлари учун 137 миллион сўм маблағ ўтказишган. Бошқа корхоналарга молиявий ёрдам сифатида 62,5 миллион ҳамда корхонанинг корпоратив картасидан 636,1 минг сўм асоссиз чиқим қилишган.

Хуллас, мансабдорлар давлат корхонасининг 1 миллиард 258,3 миллион сўм маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат корхонаси мансабдор шахслари давлат корхонаси мулкини ўзлаштириш йўли билан қўлга киритган маблағларининг 232,4 миллион сўмини Самарқанд шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида қурилган кўп қаватли уйдан 3 хона хонадонни сотиб олиш учун “М.Д.Б” МЧЖга ўтказиб беришган. Яъни, жиноий фаолиятдан олган даромадларини легаллаштирган.

Ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

925
0