• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 августа 16:22

Ўзбекистонда йирик саноат корхоналари учун углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб йирик саноат корхоналари учун углерод солиғини жорий этиш таклиф этилди. Бу ташаббусни Фискал тадқиқотлар институти мутахассислари илгари сурмоқда.

323
0
AI / UzNews.uz

Таклифга кўра, солиқ йирик корхоналарнинг атмосферага чиқараётган углерод (CO₂) чиқиндилари ёки углеводород ёқилғиси истеъмоли ҳажми асосида ҳисобланади.

Дастлабки босқичда солиқ энг кўп чиқинди чиқарувчи йирик корхоналарга татбиқ этилиши, кейинчалик эса унинг қамрови босқичма-босқич кенгайтирилиши режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, углерод солиғи корхоналарни энергия самарадорлигини оширишга, зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтиришга рағбатлантиради. Шунингдек, мамлакат ичида углерод нархини жорий этиш маҳаллий корхоналарнинг хорижда углерод йиғимларини тўлаш хавфини ҳам камайтириши мумкин.

Таклифга мувофиқ, 2027 йилда чиқиндилар инвентаризацияси ўтказиш, солиқ базаси, ставкалари ва қамровини белгилаш режалаштирилган. Солиқни амалда жорий этиш 2028 йилдан бошланиши, 2029–2030 йилларда эса унинг ставкалари босқичма-босқич ошириб борилиши таклиф қилинмоқда. Бюджетга тушум ҳам 2028 йилдан бошланиши кутилмоқда.

323
0

Комментарии