• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 июля 13:31

Ўзбекистоннинг қайси вилоятида оилалар кўпроқ ажрашмоқда?

Статистика қўмитаси никоҳлар ва ажримлар тўғрисида ярим йиллик маълумотни тақдим қилди.

974
0
uznews.uz

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ расман қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 мингтага кам.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида ҳар минг аҳолига тўғри келадиган никоҳ коэффициенти 4,9 промиллени ташкил этган.

Қайд этилишича, тузилган никоҳларнинг 47,2 мингтаси (51,1 фоиз) шаҳарларда, 45,1 мингтаси (48,9 фоиз) эса қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтказилган.

Шу билан бирга, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда 24,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 мингтага кўп. Ҳар минг аҳолига тўғри келадиган ажримлар коэффициенти 1,3 промиллени ташкил этган.

Ажримларнинг 14,9 мингтаси (60,1 фоиз) шаҳарларда, 9,9 мингтаси (39,9 фоиз) эса қишлоқ жойларда қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида қайд этилган. Энг кам ажримлар эса Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида рўйхатга олинган.

974
0

Комментарии