• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 июля 10:24

“Реал Санжик” иши бўйича апелляция суди ўтказилади

Тошкент шаҳар суди С. Каримов (Реал Санжик)га оид жиноят иши бўйича тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

804
0
uznews.uz

Баёнотда қайд этилишича, судланувчининг адвокатларидан бири О. Ашуровнинг апелляция шикояти қабул қилинмагани ва шу сабабли суд жараёни қолдирилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Суднинг маълум қилишича, адвокат апелляция шикоятини 30 июнь куни тақдим этган. Шикоят бериш муддати ўтган бўлишига қарамасдан, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани ҳамда иш бошқа адвокатлар томонидан ўз вақтида берилган шикоятлар асосида апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётгани инобатга олиниб, муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган. Шунинг натижасида О. Ашуров ҳам кечаги суд мажлисида иштирок этган.

Матбуот хизмати адвокатларнинг одил судловдаги ўрни муҳимлигини таъкидлаб, оммавий ахборот воситалари орқали шахсий ҳуқуқий позицияни аниқланган факт сифатида тақдим этиш жамоатчиликни чалғитиши мумкинлигини қайд этди.

Жиноят иши бўйича навбатдаги суд муҳокамаси 20 июль куни давом эттирилади.

804
0

Комментарии