• 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 сентября 2020

БАА компаниясида кўпайтирилган тувалоқлар ёввойи табиатга учирилди

Навоийнинг чўл ҳудудларига  800 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилди.

1152
0
Экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси, «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» ННТ ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар 2020 йил 2-3 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг Томди, Конимех ва Учқудуқ туманларининг чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.

Маълум қилинишича, табиат қўйнига 800 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Дубай амирлиги ҳукумати томонидан ташкил этилган ҳамда молиялаштириладиган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» да кўпайтирилган. Марказ ўз фаолиятини бошлагандан буён (2008 йил) жами 14 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар табиат бағрига учирилди.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

1152
0