• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 июля 11:24

Юнусободдаги иккига бўлиниб кетган Lacetti: Kia ҳайдовчиси вояга етмаган ўсмир экани маълум бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди.

679
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда Lacetti ва Kia автомобиллари ўртасида ЙТҲ содир бўлгани ва Lacetti иккига бўлиниб кетгани акс этган видео тарқалганди. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, Kia автомашинасини вояга етмаган ўсмир бошқарган. У тунги вақтда отасининг рухсатисиз автомашина калитини олиб, дўстлари билан шаҳар айланишга чиққан.

Ўсмирнинг айтишича, у автомобилни юқори тезликда бошқарган ва чорраҳага чиқиб келган Lacetti автомашинасини кўриб, транспорт воситасини ўз вақтида тўхтата олмаган. Оқибатда содир бўлган тўқнашувда Lacettiда бўлган икки нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳодиса оқибатида яна уч нафар, жумладан икки нафар бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, вояга етмаган ҳайдовчи ўз айбини тан олиб, ҳалок бўлганларнинг яқинларидан, ота-онасидан ҳамда Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган. У содир бўлган воқеадан чуқур афсусда эканини билдирган.

Ўсмирнинг ота-онаси ҳам марҳумларнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, қонун доирасида белгиланган масъулиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканликларини маълум қилган.

Шунингдек, ҳодисадан сўнг маҳалла аҳолиси иштирокида муҳокама ўтказилган, ўсмирлар таҳсил олган мактабда эса педагоглар ва ўқувчилар билан профилактик учрашув ташкил этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага мувофиқ, айбдор деб топилган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

679
0

Комментарии