• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 июля 09:20

Тошкентда туман Кадастр бўлими бош инспектори пора билан ушланди

Яшнобод туман бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

372
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Call-маркази'га келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида Кадастр агентлигининг Яшнобод туман бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, бош инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни бузиб ташламаслик ҳамда унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига мазкур пул маблағини талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

372
0

Комментарии