• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 июня 15:17

Андижонда Malibu-2 ҳайдовчиси уч кишини уриб кетди: бола ва бир аёл вафот этди — видео

Пиёдалар “пешеход”дан ўтаётган вақтда ҳайдовчи юқори тезликда келиб, уларни уриб кетган.

686
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 25 июнь куни соат 17:55 ларда Андижон шаҳар “Янги Бўстон” МФЙ А.Темур шоҳ кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Р.З. ўзига тегишли бўлган бошқарувидаги "Malibu-2" русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, ЙҲҚнинг 109-бандини қўпол равишда бузган ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдаларни ўтказиб юбормасдан уриб юборган. 

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда ҳайдовчи процессуал тартибда қамоққа олиниб, ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

686
0

Комментарии