• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 июня 15:25

Ўзбекистон ва АҚШ янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширишни жадаллаштирмоқда

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Жон Йованович ва Бен Блэк ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

411
0
t.me/SShMirziyoyeva

Саида Мирзиёеванинг Telegram-каналида маълум қилишича, форум Ўзбекистон ва АҚШ молиявий институтлари ўртасидаги амалдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш учун муҳим майдон бўлди.

Музокараларда Ўзбекистон ва АҚШнинг қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ташаббус Америка инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларига жалб қилиш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг муҳим механизмларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Томонлар энергетика, транспорт инфратузилмаси, рақамли иқтисодиёт ва замонавий технологиялар соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. Шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Қўшма платформа ташкил этилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида аввал эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлди. Кутилишича, янги механизм халқаро молиявий институтлар ва Америка бизнеси иштирокидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини тезлаштиради.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, америкалик ҳамкорлар ишбилармонлик кун тартибидан ташқари Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

411
0

Комментарии