• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 июня 12:04

Душда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Жабрланувчи жинсий алоқа ҳақида маълум қилган, бироқ экспертиза буни тасдиқламаган.

1075
0
uznews.uz

Сурхондарёда жинсий зўравонликда айбланаётган 21 ёшли Н.Ж.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судида иш кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, эркак вояга етмаган А.Ф.га душда шилқимлик қилган, унинг жинсий аъзоларига тегинган ва кўкрагида бўса изини қолдирган.

Тергов жараёнида гумонланувчи ва жабрланувчи ўзаро мулоқотда бўлгани, ишқий муносабатда бўлгани маълум бўлди. Учрашувлардан бирида йигит уни душга чақириб, унга шилқимлик қилган. Йигит қизга уйланишга ваъда берган, аммо кўнгилдаги учрашувдан сўнг, ҳеч қачон бундай қилмаслигини айтган.

Бироқ ўтказилган суд-тиббий экспертизаси жинсий алоқа фактини тасдиқламади ва унинг содир этилганлигидан далолат берувчи объектив белгиларни аниқламади.

Суд ишнинг барча ҳолатларини ўрганиб чиқиб, айбланувчини МЖтКнинг 41-1-моддаси билан айбдор деб топди ва унга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

1075
0

Комментарии