• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 июня 18:09

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохона ва клиникаларни "сирли мижоз" орқали текширади

Бунга айрим беморларга ортиқча текширувлар, кераксиз таҳлиллар сабаб бўлган.

450
0
AP

Мамлакат бўйлаб тиббиёт муассасаларида "сирли мижоз"усули орқали текширувлар бошланди. Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, вазирликнинг Комплаенс-назорат бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан вазирлик клиник протоколларига амал қилинганлиги ёки четга чиқилганлиги ҳамда соҳада турли йўналишда коррупциявий ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сон қарори асосида тасдиқланган тегишли низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда "Сирли мижоз" тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Бундай текширувлар фақат яширин аудио ва видеоёзувлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

450
0

Комментарии