• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 июня 10:54

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёллар Туркиядан экстрадиция қилинди

Улардан бири одам савдосида айбланиб, қидирувда бўлган, иккинчиси фирибгарликда айбланиб, олти йил яширинган.

565
0
Бош консулхона

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Туркиядан экстрадиция қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.

Аёллардан бири фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш учун тегишли лицензияга эга бўлмасдан, одамларнинг ишончига кириб, уларни АҚШ ва Европа мамлакатларига юқори маошли ишга юборишни ваъда қилган. Фуқаролардан олинган пулларни у шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

Олти йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) да назарда тутилган жиноятни содир этиб, яшириниб юрган қидирувдаги яна бир фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

565
0

Комментарии