• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 июня 12:52

Ўзбекистонда импорт қилишда "йилига битта автомобиль" чеклови бекор қилинди

Президент фармонни имзолади, унга кўра импорт қилинадиган автомобилларга мувофиқлик сертификатларини беришни чекловчи норма бекор қилинди, шунингдек, қурилиш соҳаси учун имтиёзлар жорий этилди.

605
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев "Қурилиш соҳасида натижадор бошқарувни жорий этиш ва соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентга ўзгартиришлар киритилди. Жисмоний ва юридик шахслар учун импорт қилинадиган автомобилларга мувофиқлик сертификатини беришни йилига бир дона билан чеклайдиган норма бекор қилинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга автомобиль олиб киришда энди "йилига битта автомобиль" қоидаси амал қилмайди.

Бундан ташқари, фармонда қурилиш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари назарда тутилган. 2029 йил 1 июлга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва қурилиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган махсус қурилиш машиналари, шунингдек, лаборатория ва асбоб-ускуналар импорти божхона божи тўлашдан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу имтиёз татбиқ этиладиган махсус техника ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаши лозим.

605
0

Комментарии