• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 июня 15:45

Тошкентда автобусда беҳаё хатти-ҳаракат қилган эркак қамалди

Эркак йўловчиларга тўла автобус салонида беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган.

784
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда номаълум эркакнинг автобус салонида беҳаё хатти-ҳаракатлар содир этаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 09:45 да 42-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобус салонида содир бўлган.

48 ёшли йўловчи Т.С. автобус салонида уятсиз ҳаракатларни содир этган. У ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Т.С.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Материаллар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

784
0

Комментарии