• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 июня 18:54

Андижонда қарийб 9 минг долларлик қалбаки валюта сотмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароси ушланди

Қалбаки долларлар партиясини Қирғизистондан олиб кирган шахс уларни 3,5 минг долларга сотмоқчи бўлган.

341
0
uznews.uz

Андижон вилоятида муомалага қалбаки хорижий валютани киритишга уринишнинг олди олинди.

Маълум қилинишича, Хонобод шаҳрида ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида Қирғизистон фуқароси шартли харидорга 8,7 минг доллар миқдоридаги қалбаки АҚШ долларини 3,52 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, қалбаки купюралар Ўзбекистон ҳудудига Қирғизистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

341
0

Комментарии