• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 июня 11:22

Тошкентнинг айрим кўчаларида тўрт кунга транспорт ҳаракати чекланди

Чекловлар Тарас Шевченко ва Саида Барака кўчаларига тааллуқли бўлиб, кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан жорий этилди.

398
0
Миробод тумани ҳокимлиги

4 июнь куни соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:

  • Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчаси билан кесишмадан Нукус кўчаси билан кесишмагача;
  • Саида Барака кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишмадан Амир Темур шоҳкўчасигача.

Маълум қилинишича, ушбу чекловлар 8 июнь куни соат 07:00 гача амал қилади.

Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

398
0

Комментарии