• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 июня 11:44

Тошкентда Бўзсув канали соҳилида йирик экологик лойиҳа амалга оширилади

Лойиҳа доирасида спорт ва болалар майдончалари барпо этилиб, қушлар ва ҳайвонлар учун махсус экооролчалар ташкил этилади. Пойтахт ҳокимлиги дарахтлар кесилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди.

395
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида Бўзсув канали соҳилида мавжуд табиий муҳитни сақлаб қолиш тамойили асосида йирик экологик лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.

Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, ҳудуддаги дарахт ва буталар сақлаб қолинади, қўшимча кўчатлар экилади, ёввойи табиат ҳамда табиий рельефга зарар етказилмайди. Лойиҳа доирасида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, болалар майдончалари, спорт ҳудудлари, дам олиш масканлари ва жамоат жойлари ташкил этилади.

Шунингдек, бешта маҳаллани ўзаро боғлайдиган ҳимоя тўсиқлари, ёритиш тизимлари ва пиёдалар кўприги қурилади. Балиқ овлаш учун махсус жойлар ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, сув спортини ривожлантириш мақсадида байдарка ва каноэ эшкак эшиш машғулотлари учун алоҳида ҳудудлар яратилади.

Лойиҳанинг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида ёввойи қушлар ва бошқа ҳайвонлар учун махсус экологик оролчалар ташкил этилиши кўзда тутилган. Ҳокимлик ва экология органлари томонидан дарахтларни кесишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бу масала алоҳида назорат остида бўлиши таъкидланди.

Мутахассислар фикрича, мазкур экологик макон нафақат Учтепа тумани, балки бутун пойтахт аҳолиси учун табиий муҳитни асраш ва мазмунли дам олишни ташкил этиш бўйича намунавий ҳудудга айланиши кутилмоқда.

395
0

Комментарии