• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 2 июня 17:33

Тошкентда йўловчи ташувчи автобус ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Автобус ва BYD ҳайдовчилари тез-тиббий ёрдам ходимлари ҳамроҳлигида 1-сонли клиник шифохонасига юборилган.

634
0
Видеодан кадр

Бугун, 2 июнь куни соат 15:28 атрофида Тошкент шаҳар Миробод туманида Yutong йўловчи ташувчи автобуси ва BYD автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисасини содир бўлди.

"Тошшаҳартранс" АЖ Матбуот хизматининг ёзишича BYD ҳайдовчиси чорраҳада светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиши натижасида автобус билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус ҳайдовчиси К.Д. ва BYD ҳайдовчиси тез-тиббий ёрдам ходимлари ҳамроҳлигида 1-сонли клиник шифохонасига юборилган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилган.

634
0

Комментарии