• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 июня 12:39

Самарқандда 4 киши “Нарпай” каналига чўкиб кетди

42 ёшли эркак электромопедда турмуш ўртоғи ва яна 6 нафар вояга етмаган болаларни миндириб, канал бўйида сайр қилаётган вақтида каналга тушиб кетган.

822
0
uznews.uz

ФВВ хабарига кўра, жорий йилнинг 31 май куни соат 20:25 да Самарқанд вилояти ФВБга “112” тизими орқали юк ташиш учун мўлжалланган электромопед ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида унда бўлган 8 нафар фуқаро билан Пахтачи тумани “Украч” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Нарпай” каналига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган вақтда каналга тушиб кетган 8 нафар фуқародан 4 нафари аҳоли томонидан қутқариб қолинганлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг зудлик билан сувда кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Қутқарувчилар ва аҳоли ёрдамида олиб борилган сувда қидирув ишлари давомида қолган 4 нафар фуқаро ҳалок бўлганлиги аниқланиб, каналдан олиб чиқилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, Пахтачи тумани “Украч” МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ўз бошқарувидаги электромопедга жами 8 нафар шахсни – турмуш ўртоғи ҳамда ўзи ва қўшни хонадондан 6 нафар вояга етмаган болаларни миндириб, сайр қилаётган бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида Пахтачи тумани прокуратураси, ИИБ, ФВБ томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

822
0

Комментарии