• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 мая 16:22

Ўзбекистон "Қурбон ҳайити” муносабати билан Афғонистонга ёрдам жўнатди

200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди.

470
0
Cурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқлари билан ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Қурбон ҳайити" (Эид ал-Адҳа) муносабати билан ва Афғонистоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисига кўмак кўрсатиш мақсадида 200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги "Астрас" компанияси ҳудудида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нўхот, тез тайёрланадиган таомлар ўрин олган.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.

470
0

Комментарии