• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 сентября 2020

Хитой фуқароси Ўзбекистонда 645 минг долларга фирибгарлик қилганликда айбланмоқда

Хорижий давлат фуқароси жабрланувчига ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1 млн долларга сотишни ваъда қилган.

1397
0
Тергов департаменти

ИВВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 7 март кунига қадар ХХР фуқароси 49 ёшли Л.Ж. Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А.нинг ишончига кириб, Тошкентда жойлашган МЧЖга тегишли ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1 млн долларга сотишини айтган.

Л.Ж. 645 000 долларни олиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.М.нинг номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1397
0