• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 сентября 2020

Қашқадарёда қалбаки пул ишлаб чиқарганлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда 339 дона 10 000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларнинг савдосига чек қўйилди.

1917
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Косон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.К. 10 000 сўмлик купюрадаги 339 дона 3 млн. 390 минг сўм қалбаки пулларни фуқаро С.Н.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Тезкор тадбир давомида Ш.К. ушбу қалбаки пулларни фуқаро Ш.Л.дан, Ш.Л. эса фуқаро Д.М.дан олганликларини маълум қилган.

Шу асосда, тезкор тадбир давом эттирилиб, Ш.Л. ҳамда Д.М.лар қалбаки пуллар учун 2 млн. сўмни олган вақтида ушланиб, улардан қалбаки пул ишлаб чиқаришда фойдаланганликда гумонланиб Epson русумли рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Ш.К., Ш.Л. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1917
0