• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2020

Олмазор тумани аҳолиси вақтинчалик сувсиз қолади

Тумандаги сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

1713
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан, 5 октябрь соат 09:00дан соат 23:00гача Олмазор туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

— "Аҳил" маҳалласида;

— "Бешқўрғон" маҳалласида;

— "Оби ҳаёт" маҳалласида;

— "Мойариқ" маҳалласида;

— "Янги Тошкент" маҳалласида;

— Бешқўрғон 1, 2, 3, 4- мавзеларида.

Қайд этилишича, сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ айни кунда Тошкент шаҳри аҳолисининг биргина ичимлик сувидан қарздорлиги 124 миллиард сўмга етганини маълум қилганди.

1713
0